Президент ва ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади:
- эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашларини тугатиш ҳамда улар аксарият ваколатларини эркин иқтисодий зоналар дирекцияларига бериш;
- кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари ва бино-иншоотларни хусусийлаштириш бўйича тартибни белгилаш;
- кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ва бино иншоотларини ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида E-auksion электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш тартибини жорий қилиш.
Қарор ижросини назорат қилиш бош вазир инвестициялар бўйича ўринбосари – инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев зиммасига юклатилади.



