Учрашувда икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистондаги 5 та лойиҳаси умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 4,1 ГВтдан кўпроқ бўлган ACWA Power компанияси билан ўзаро ҳамкорлик натижаларини юқори баҳолаб, томонлар лойиҳаларни жадаллаштиришга ва қайта тикланадиган энергия манбалари салоҳиятини оширишга қаратилган янги инвестиция дастурини амалга оширишга келишиб олди.

Sabic, Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group, Al Rajhi International, Ajlan & Bros, Al Hokair Group, Jamjoom Pharma ва бошқа компаниялар билан кимё саноати, тиббиёт ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдода лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди. Мавжуд келишувларни фаол амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.