Қайд этилишича, юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 427 нафар масъуллар интизомий ва 724 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3040 нафар шахс расман огоҳлантирилди.
Жазоланганлар орасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимларининг ҳамда 107 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, Маданий мерос агентлиги директори, Маданият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмат маркази ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарларининг соҳага масъул ўринбосарлари бор.
Қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 185 та жиноят ишлари қўзғатилган, 880 нафар фуқаро ва тадбиркорлар бузилган ҳуқуқлари тикланган.
