Триатлон — мультиспорт пойгасидан иборат бўлиб, учта босқични ўз ичига олади: сузиш, велопойга ва югуриш.

Самарқанд турнири стандарт ёки олимпия тизими бўйича ўтказилади. Спортчилар унда 1500 м масофага сузишади, 40 км велопойгада иштирок этиб, 10 км масофага югуришади. 

Халқаро турнирда 30 мамлакатдан келган 70 спортчи иштирок этади. Ўзбекистон чемпионатида 160 спортчи қатнашади.

Триатлон 2000 йилдан бери Олимпиада, 2016 йилдан бери Паралимпиада ўйинлари дастурига киритилган.