Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: 

  • битирувчилар диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
  • диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – ОneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. 
  • Қайд этилишича, олийгоҳ диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.