Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 10 август куни соат 23:00 лар атрофида Яккабоғ туманидаги Истиқлол деҳқон бозори яқинида содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ўша куни Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бозор атрофидаги объектларни кўздан кечираётган бўлган. Бу вақтда унга эркак киши яқинлашган ва улар ўртасида можаро келиб чиққан. Можарога нима сабаб бўлгани келтирилмаган.

Kun.uz манбасининг айтишича, ҳоким ўринбосари билан жанжал қилган эркак маст ҳолатда бўлган.

Натижада, ички ишлар органлари ходимлари томонидан икки нафар можаро иштирокчисига нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, иш туман судига юборилган.