Қонунга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш ҳамда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида 17 449 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5,7 млрд сўмлик етказилган зарар ихтиёрий қопланган, судларга қиймати 53,1 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган.

Таҳлиллар асосида ўрганилганида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги 18 та ва фарзандликка олиш тўғрисидаги 13 та, жами 31 та ҳал қилув қарорлари қалбакилаштирилгани ҳолати бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ прокуратура органлари томонидан 77 нафар болага ихтиёрий равишда оталикни белгиланиши ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олиб берилиши таъминланган.