Қуролли босқинчи Грузиянинг Кутаиси шаҳридаги банклардан бирида 12 кишини гаровга олди ва уларни бир неча соатдан бери ушлаб турибди. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.
Грузия ОАВнинг ёзишича, жиноятчининг шахси аниқланмаган. У 2 миллион доллар, вертолёт ва Россия байроғини беришларини талаб қилган.
Хабарда айтилишича, у ўз талаблари ёзилган видеони гаровга олинганлардан бирининг Facebook саҳифасида жойлаштирган.
Грузия полицияси гаровдагиларни озод қилиш чораларини кўрмоқда.



