Эришилган келишувларга кўра, томонлар сирка кислотаси ва унинг ҳосилалари, винил-ацетат, монохлоратсетик кислота ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишади.

Тадбир якунида нафақат икки компания ўртасида, балки мамлакатлар миқёсида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш жуда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, томонлар имзоланган битим доирасида қўшма лойиҳаларни тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш ва “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олишди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати