Vision Development компанияси бош директори Мужаҳид Хон қуруқ мевалар ва заъфаронни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига олиб келишга қизиқиш билдирди. У Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш асносида ўзбек маҳсулотлари подшоҳликка импортини йўлга қўйишга тайёр эканини маълум қилди.

Мужаҳид Хон “BMB Trade Group” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, мазкур компания Саудия Арабистонида дилерлик хизматини кўрсатишга ҳам тайёрлигини айтди.

Vision Development компанияси бош директори 14 сентябр куни Жиддада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия бизнесменлари учрашувига таклиф этилди.