Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида фаолият юритган. 2019 йилнинг 15 март куни вафот этган.

ЎФФ собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ушбу турнирда 16 ёшгача бўлган 4та жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. 

Учрашувлар вақти ва стадионлар:

1-ТУР

22.08.2022

19:00 Ўзбекистон-Эрон, “Жар” стадиони

23.08.2022

16:00 Тожикистон – Япония “Локомотив” стадиони

2-ТУР

25.08.2022

16:00 Эрон – Тожикистон “Жар” стадиони

17:00 Япония - Ўзбекистон “Пахтакор” стадиони

3-ТУР

27.08.2022

15:30 Япония - Эрон “Жар” стадиони

17:00 Ўзбекистон – Тожикистон “Пахтакор” стадиони 

Маълумот учун, 22-август куни ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўтмишни ёд этиб, бўлажак футбол юлдузларининг ўйинидан баҳраманд бўлинг! 

Барча учрашувларга кириш бепул!