Миллий гвардия хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи, 20 ёшли Ш.Д. ҳамкасби, 25 ёшли Ҳ.K.га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан ўқталган.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Қайд этилишича, фуқаро Ҳ.K.нинг саломатлиги қониқарли даражада.

Ҳуқуқбузар Ш.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходими қонуний талабларини бажармаслик) бўйича жазо тури қўлланилган.