«Ягона портал» хабарига кўра, энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин.
Фақат бунинг учун смартфонга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.
Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Mobile ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.


