Қайд этилишича, трансафғон йўлаги барпо этилиши билан катта истиқболлар эшиклари очилади. Жорий йил 26 июль куни Тошкентда «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилди, унда Афғонистон муваққат ҳукумати юқори мартабали делегацияси ҳам иштирок этди.
«Толибон» ҳаракати вакиллари «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш Афғонистонни қайта тиклаш учун катта стратегик аҳамиятга эга, деган фикрга келган.
Билдирилишича, ушбу лойиҳа амалга оширилиши Марказий Осиё орқали энг йирик субминтақалар ўртасида юк ташиш вақтини ва нархини сезиларли даражада камайтиради.
Шунингдек, бу жами 1,9 миллиард кишилик аҳоли ва 3,5 триллион долларлик ялпи ички маҳсулотга эга Жанубий Осиё истиқболли бозорларига бевосита чиқиш учун ноёб имкониятни очиб беради, деди Владимир Норов.



