Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди.
Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги Labo транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.
Билдирилишича, суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.



