Институт хабарига кўра, тадқиқот чоғида оптик толали алоқа линиялари узунлиги 100 километрга ортиши аҳоли реал даромадлари 1,43 фоизга ўсишида ёрдам бериши аниқланди.
Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари сонининг 1 фоиз пунктга кўпайиши аҳоли реал даромадлари 0,9 фоизга ошишига олиб келади.
Билдирилишича, АКТ реал даромадлар ўсишига бир неча йўллар орқали ижобий таъсир кўрсатади: масалан, таълим тизимига онлайн дарслар ва курсларни жорий этиш орқали, молия ташкилотлари фаолиятининг кенгайиши, ишсизлик қисқаришига янги касблар ва иш ўринлари, жумладан онлайн-маконда ташкил этилиши орқали таъсир қилади.
Таҳлил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Ҳудудлар бўйича – 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри.
Натижалар ҳудудлар бўйича стандарт хатолар ва кластерлаштиришни ҳамда Дрисcолл-Креайнинг стандарт хатоларини ҳисобга олган ҳолда панель маълумотлари моделлари ёрдамида олинган. Ушбу моделлар ўзаро (минтақавий) ва вақт оралиғидаги боғлиқлик мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади.



