Миграция агентлиги хабарига кўра, фуқаролар иш берувчи томонидан барча ҳужжатлари олиб қўйилиб, куч ишлатилган ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Ойлик иш ҳақидан дарак ҳам бўлмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакили ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Волгоград вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан корхонага рейд уюштирди.
Қайд этилишича, рейд давомида вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этган.
Натижада, иш берувчи ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган. Барча ўзбекистонликларнинг паспорт ва ойлик маошлари олиб берилган.



