7 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўказилди.
Унда «Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Лойиҳага кўра, мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилиши, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилиши ва алоҳида солиқ режими жорий этилиши кутилмоқда.



