Norma’нинг ёзишича, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун саноат майдонларини ташкил қилишга 2022 йилда махсус иқтисодий зоналарни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари манзилли дастури тасдиқланди.
Дастур билан белгиланишича, бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Объектларни молиялаштириш эса КСЗ бош режалари ишлаб чиқилгандан сўнг таъминотчи ташкилотлар томонидан берилган техник шартлар асосида амалга оширилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
2022 йилда МИЗ, КСЗ, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари йиғма параметрлари;
қуйидагилар:
2022 йилда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
2022 йилда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
2022 йилда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури.
Ҳужжат билан 2022 йилда ҳудудларда 363,29 га қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда 104 та янги КСЗни ташкил қилиш назарда тутилмоқда.

