Тошкент вилояти ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича, Юқори Чирчиқ туманидаги Қизилсой маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди ҳамда Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Ўш – Гулистон” автомобиль йўлининг 107-километридаги кўприклар ўз мустаҳкамлигини йўқотган.
“Ҳозирда автомобил ҳаракатлари тўхтатилиб, хавфни бартараф этиш мақсадида ФВБ, ЙҲХБ, “Йўллардан фойдаланиш” УК, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.” - дейилади хабарда.
Аввалроқ, “Амирсой”га олиб борувчи йўлда тупроқ кўчганлиги хабар қилинган эди.

