Қайд этилишича, ушбу рейс Қозоғистон Республикасининг “FLY ARYSTAN” авиакомпанияси томонидан бажарилди. Мазкур авиакомпанияга қарашли А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Қозоғистоннинг Олмаотага шаҳрига 180 нафар йўловчини етказди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Наманган халқаро аэропортидан 8 февралдан бошлаб Махачқалъа - Наманган - Махачқалъа йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилган эди.