Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Каттакўрғон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, туманнинг «Қорадарё» МФЙ Сиплон қишлоғида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Иштихон тумани «Равот» МФЙда яшовчи, 1954 йилда туғилган Т.Э. 1,5 млн сўм эвазига марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётганда ушланган.

Т.Э. билан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида, у ўз ишидан пушаймонлигини билдириб, яшаш уйида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 3,5 килограмм марихуанани ўз ихтиёри билан ички ишлар органлари ходимларига топширган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.