Қайд этилишича, Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Б.К. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, шаҳар ҳудудида янги қурилаётган метан газ шохобчасини 13-даҳадаги 6 кВтлик “Фидер” қозонхонаси орқали электр тармоғига улаш ҳамда техник шарт бериш эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



