Қайд этилишича, Наманган шаҳар, “Ғунча” МФЙ ҳудудида “Nexia-2” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВБ ходимлари етиб келиб, транспорт воситаси махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

ЙҲХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий суриштирув олиб борилмоқда.