Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида марказ ходимлари дам олиш куни ишга жалб этилгани, бироқ уларга икки ҳисса маош тўланиши ёки отгул берилиши тўғрисида ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талаблари бузилган, шу сабабли марказ директори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

