Қайд этилишича, ўғрилик 28 январь куни содир бўлган ва компьютерхонада бўлган умумий нархи 85.064.000 сўмлик 8 дона компьютерни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳридаги касб-ҳунар коллежининг икки нафар 2-босқич талабаси содир этгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.