Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 январ куни ишчи гуруҳ тузилиб, вазият ўрганилган. Натижада ҳақиқатан ҳам мазкур манзилда сутэмизувчилар турига кирувчи 3 бош жайрон борлиги аниқланган.

Фото: Экология қўмитаси
Фото: Экология қўмитаси

Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқлангани бўйича тушунтирув ишлари олиб борилган.

3 бош жайрон Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг «Назархан» ОФЙда жойлашган вольерда вақтинча сақлаш учун олиб борилди, дейилади расмий хабарда.

Бундан олдин Тахтакўпир туманида 14 бош жайронни ноқонуний овлаган браконьерлар қўлга олинганди.