Хусусан, туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш мўлжалланган. Ҳокимликка номзод маҳаллий кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартиби жорий этилади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳам кўзда тутилган.
Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича “ваколатлар реестри” шакллантирилади, такрорланадиган 500 дан ортиқ функциялар мақбуллаштирилади.
Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилади.



