Учрашувда келгуси йилда ушбу комплексда иш ҳажми кўпайиб, меҳнат мигрантларига талаб ортиши таъкидланди.
Корея Республикасидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ушбу давлатга кириб бораётгани ва Ўзбекистондан ишчи кучини ёллашда амалдаги тартиб бўйича корейс томонига маълумот берилди.
"Hyundai Samho Heavy Industries" вакиллари томонидан келгуси йилда Ўзбекистондан ишчи кучи ёллаш режалаштирилгани таъкидланди ва мазкур жараён юзасидан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.
Маълумот учун, Hyundai Samho Heavy Industries Co., Ltd. дунёдаги энг йирик кемасозлик компанияларидан бири ҳисобланади ва йилига 40 тага яқин кема ишлаб чиқаради. У Жанубий Кореянинг Йонгам уездидаги Самхо-уп туманида жойлашган.



