Ўрганиш натижалари ҳақида алоҳида хабар берилиши билдирилган.

Kun.uz сайтида 23 декабрь куни 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмагани ҳақида хабар берилган эди.

Таҳририятга мурожаат қилган вазиятдан хабардор шахсларнинг айтишича, нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланаётган музей 3 йилдан буён қайта очилмаётгани у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100дан ортиқ китоблар сотиб юборилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хусусан, жаҳон бозорида баҳоси бир неча миллион долларга етадиган, XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалар қаердалиги номаълум.

ЎзМУ ректорати вазият юзасидан изоҳ бермади.