Денов шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Денов ариғининг экологик ҳолатини ўрганиш учун вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 29 нафар ҳодими “Тоза ҳудуд” ДУКнинг 89 нафар ходими ҳамда 12 та махсус техника сафарбар этилган.
Ўрганиш давомида 4 та юридик ташкилот ва 81 нафар жисмоний шахс оқова сувларни тўғридан тўғри ариққа оқизаётгани аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Уларга 2 кунлик муддат ичида ушбу ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган.
Огоҳлантиришнинг бажарилишига амал қилмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан МЖТКнинг тегишли бандларига асосан жаримага тортилиши ҳақида тушунтириб ўтилган.
Шунингдек Денов ариғи ичида ҳосил бўлган 168 метр куб маиший чиқинди 12 та махсус транспорт ёрдамида тозаланган.





