Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашгани ҳақида хабар қилди.
«Бугун юртимизга Хитойдан 1 000 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда», дейилади хабарда.
Шундан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси Sputnik V;
- 3 000 060 дозаси Moderna;
- 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 36 064 004 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.



