Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи” ҳудудида пандемия билан курашда жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон барпо этилади.
Пойтахт ҳокимлигига кўра, 11 декабрь куни бошланадиган акциянинг биринчи босқичида 61 туп дарахт хусусан, чинор, қайрағоч ва акациялар экиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади.



