Ёзёвон туман ҳокимлиги хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ навбатчилик қисмига 1 декабрь куни туманнинг «Янгиариқ» маҳалласи Баҳор кўчасида яшовчи М.М. (1985 йилда туғилган) 28 ноябрь куни соат 06:30 атрофида Ёзёвон тумани Янгиобод маҳалласидаги сув омборига ов қилиш учун ов қуроли ва ўзига тегишли Damas машинаси билан кетиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар келиб тушган.

У ов қуроли ва Damas’да чиқиб кетиб, қайтмагани сабаб оила аъзолари ва қариндошлари уни қидириб, сув омбори ҳудудидан Damas машинасини қулфланган ҳолда, сумкасини эса сув ичидан топган.

Фото: Ёзёвон тумани ҳокимлиги
Фото: Ёзёвон тумани ҳокимлиги

Ҳозирда бедарак кетган М.М.ни топиш мақсадида туман ИИБнинг 45 нафар, Миллий гвардиянинг 21 нафар, ФВВ қутқарув гуруҳининг 8 нафар, ҳокимиятнинг 4 нафар, жамоатчиликнинг 8 нафар, жами 86 нафар вакили қидирув ишлари олиб бормоқда. Шунингдек, саккизта қайиқ, дрон аппарати жалб қилинган.

Фото: Ёзёвон тумани ҳокимлиги