Маълум қилинишича, тезкор қидирув тадбирлари давомида Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Авғонбоғ» МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ф. яшаш хонадонининг чордоғидан марихуана топилган.
Тадбир давомида аниқланишича, хонадон эгаси жами 10 килограммдан ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддасини алоҳида ўраб қўйилган ҳолда сақлаб келган.
Қайд этилишича, аниқланган 10 килограммдан ошиқроқ марихуана гиёҳвандлик моддалари келгусида текшириб кўриш мақсадида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 ноябр куни айнан Ғузор тумани Афғонбоғ маҳалласида ўтказилган тадбирда яшаш уйида 10,8 кг марихуана, 16,5 кг каннабис сақлаб келаётган шахс ушланганди.

