Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг ноябрь ойида Нукус деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов томонидан "Матиз" русумли автомобиль тўхтатилган.

ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хўжайлида ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтарганди.