8 ноябрь куни Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 2-қаватидаги хонадонда яшовчи 3 ёшли бола онаси уйдан чиқиши билан эшикни қулфлайди. Сўнгра уни мустақил равишда очолмайди ва ичкарида қамалиб қолади.
Вазият юзасидан Янгиариқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёрдамга келиб, узун нарвон орқали 2-қаватдаги ойнадан хонадонга киришади. Қулфни очиб, болани соғ-саломат оиласига топширишади.
