Бугун, 8 ноябрь куни Фарғона вилоятида турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчиларни кутиб олиш ҳамда олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур Халқаро олимпиадада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан 100 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашиши кутилмоқда. Иштирокчи давлатлар орасида қўшни мамлакатлар билан биргаликда Озарбойжон, Беларусия, Миср, Малайзия, Россия, Таиланд, Туркия каби давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ўзаро беллашади. Халқаро олимпиада 13 ноябргача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига биноан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.



