Маълум қилинишича, 2021 йил 23 октябр куни Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 4К512 автомобил йўлининг 2-километрида тўй кортежида қатнашган Жигули, Nexia ва Spark машиналари қоидаларни бузиб ҳаракатланган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий чоралар кўрилган.