Маълум қилинишича, Нишон туманида яшовчи Х.У. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, 2021 йил 1 октябр куни соат 16:00ларда ўзига тегишли бўлган, Redmi Note 8 Pro русумли уяли телефони ва унинг муқоваси ичида бўлган 500 долларни Шаҳрисабз шаҳар «Хўжамуродбахши» МФЙда яшовчи М.Д. ўғирлаб кетганини билдирган.

Қайд этилишича, олиб борилган терговга қадар тезкор суриштирув давомида мазкур жиноятни М.Д. қилгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.