Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган қурилиш моллари бозорида оммавий жанжал содир бўлган. Жанжалда ўнлаб шахслар иштирок этган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.

«Маълум қиламизки, ҳолат вилоят ИИБ маъсул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.