«2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 13 нафари Наманган вилоятида,
  • 38 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 27 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 42 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда сўнгги марта бундан паст кунлик кўрсаткич 14 июнь куни қайд этилган - ўшанда 300та касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 13 нафар,
  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 4 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 35 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 15 нафар,
  • Фарғона вилоятида 26 нафар,
  • Хоразм вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 55 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1251 нафарни ташкил қилмоқда.

4 октябрь куни 12 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 27349тага етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25688 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги кунларда пневмониядан ўлим ҳолатлари қайд этилмаяпти.