Айни вақтда Трасс эгаллаган лавозим бўш бўлиб қолмоқда ва Жонсон унга номзодларни кўздан кечирмоқда.
BBC’нинг хабар беришича, Афғонистонда толиблар ҳокимиятни эгаллагандан кейин Рааб можаро марказида қолган. Гап шундаки, у Афғонистондан таржимонларни эвакуация қилиш юзасидан Афғонистон ташқи ишлар вазирига қўнғироқ қилмаган ҳамда Кобул толиблар томонидан эгалланган вақтда Кипрда ўз оиласи билан таътилда бўлган.
Ушбу ўзгартиришдан кейин Британия ҳукуматидаги 4та асосий вазир лавозимидан (ташқи ишлар, ички ишлар, молия ва мудофаа вазирлари) иккитасини аёллар эгалламоқда. Аввалроқ истеъфога чиқарилиши мумкинлиги айтилган Прити Пател ўзида ички ишлар вазири лавозимини сақлаб қолган.
Бундан ташқари, ҳукуматдаги ўзгартиришлар доирасида таълим вазири Гэвин Уильмсон, адлия вазири Роберт Бакленд ва уй-жой қурилиши вазири Роберт Женрик ўз лавозимларидан айрилган.
Гэвин Уильмсон пандемия вақтида британ мактабларида юзага келган муаммолар сабабли танқидга учраб келган. Роберт Бакленд ғазначилик лорди этиб тайинланган ва бош вазир ўринбосари лавозимида қолган. Роберт Женрик ўрнига эса Майкл Гоув тайинланган.

