“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун ДХХнинг ҳудудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади.

Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида иштирок этишади.

Тест синовлари тарих ҳамда инглиз тили фанларидан ўтказилади.

Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.