Маълум қилинишича, Люли Қорақулова 1992 йилда маълум сабабларга кўра Тожикистон Республикасидан Нишон тумани, Талимаржон шаҳарчасига кўчиб келган. Шундан сўнг у узоқ йиллар давомида фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномаси билан яшаб келган.

Жорий йил 8 сентябрь куни онахонга Нишон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолаганди. Унга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади. Шунингдек, қонун билан Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаби бекор қилинган.