Юқоридаги суммадан 9 млрд доллар батареялар ишлаб чиқарувчи заводлар қурилишига ажратилади. Toyota бундай заводлардан нечта қуришини маълум қилмаган, бироқ 2025 йилгача 10 та, 2030 йилгача эса 70 тага яқин ишлаб чиқариш линияси (бир завод бир нечта ишлаб чиқариш линиясини ўз ичига олиши мумкин) қурилишини айтган. Бу линияларда ишлаб чиқарилувчи батареяларнинг умумий қуввати 200 гигаватт-соатни ташкил қилади.

Компания қолган 4,5 млрд долларни электромобиллар учун батареялар соҳасидаги тадқиқотлар ва уларни ишлаб чиқаришга сарфламоқчи.

Toyota қолган автомобилсозлик компаниялари каби яқин йилларда электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи. Компания 2030 йил охиригача йилига 2 млнтагача электрокар сотишни режалаштирмоқда.

Бошқа компаниялар, жумладан, General Motors, Ford ва Volkswagen ҳам электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш режалари ҳақида эълон қилган.