Маълум қилинишича, 2021 йил 12 август куни соат 10:00ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ва Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг «Шаматон» МФЙда яшовчи нафақахўр С.Х. яшаш уйи ҳовлисида жами 21 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган. Нам ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари тортилганда оғирлиги 1850 грамм чиққан.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.