Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Энергетика вазири ўринбосари лавозимидан озод этилиб, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу маълумотни вазирликдаги манба Kun.uz’га тасдиқлади.

Беҳзод Норматов

Беҳзод Норматов муқаддам «Андижоннефт» АЖ бошқаруви раиси бўлган, 2019 йил декабрида Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган, 2020 йил апрелида Энергетика вазири Алишер Султоновга ўринбосар бўлганди.

У янги лавозимда Улуғбек Сайидовни алмаштирди.

Беҳзод Норматов 2020 йил декабрида Сенат кенгаши мажлисида ҳисобот бериш вақтидаги нутқидаги хато туфайли танқидга учраган, сенатор Қутбиддин Бурхонов унинг ҳисоботидан қониқиш билдирмаганди.

2016 йилдан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаган Улуғбек Ҳусанович Сайидов 2019 йил июлидан буён ушбу ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг ишдан олиниши сабаби ҳозирча маълум эмас.

Улуғбек Сайидов