Kun.uz манбасининг маълум қилишича, мазкур ҳодиса 2021 йил 17 август куни, тахминан соат 17:00 ларда содир бўлган.
Воқеа гувоҳларининг сўзига кўра, йўл-патруль хизмати ходими Lacetti билан қувиб ўтиш қоидасини қўпол тарзда бузган ва ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti билан тўқнашув содир этган. Оқибатда ҳар иккала машина шикастланган ва йўл четига чиқиб кетган.

Ҳодиса тафсилотлари ҳақида тегишли орган томонидан расмий ахборот берилмаган.



