Бундан бир неча кун аввал Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Халқ депутатлари вилоят кенгашида бир қатор долзарб масалалар ҳақида сўз юритиб туман ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари биноларининг панжара билан ўраб олинганини танқид қилганди.

Қайд этилишича, мазкур танқиддан сўнг вилоятдаги икки туман: Косон ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимликлари теграсидаги темир панжаралар олиб ташланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, танқидгача Чироқчи, Деҳқонобод, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб ва Косон тумани ҳокимликлари темир панжаралар билан ўраб олинган ҳолда эди.



